АҚШда 2000 йилда дўстининг ўлимида айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган миллионер Роберт Дерст 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Маълум қилинишича, Дерст умрбод қамоқ жазосига ҳукм ўтаётган Калифорния қамоқхонаси касалхонасида вафот этган.

Маълумот учун, 2021 йилнинг сентябрида 78 ёшли миллионер ўз севгилиси Сьюзан Берманнинг ўлдирилишида айбланган, октябрь ойида Лос-Анжелес суди Дерстни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган эди. 2001 йилда Дерст қўшнисини ҳам ўлдирган, бироқ суд қарорига кўра, эркак ўзини ҳимоя қилган деб топилган.

2015 йилда Дерст HBO телеканалида ўз ҳаёти ҳақида ҳужжатли фильм суратга олиш чоғида тасодифан ўзини “тутиб берган”. Ҳожатхонага борган миллионер микрофон ёниқ турганини унутиб, “Қўлга тушдингиз? Нима қилдингиз? Ҳаммасини ўлдирдингиз, албатта”, деб гапирган.

Насиб қилса: