Ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновга тегишли USM Holding компаниясининг шўъба корхонаси бўлган “Телекоминвест” “Капиталбанк”нинг яна 8,33 фоиз акциясини сотиб олди, буни биржа маълумотлари тасдиқлайди.

Усмоновга алоқадор “Телекоминвест” “Капиталбанк”нинг 8,33 фоиз акциясини сотиб олганидан сўнг компаниянинг банкдаги умумий акциялари улуши 25 фоизга етди.

Компания 32 миллион 986 минг 653 дона акция сотиб олган. Шу билан, “Телекоминвест”да акцияларнинг умумий миқдори 98 миллион 959 минг 960 донага етган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ноябрь ойида “Телекоминвест” “Капиталбанк”нинг 215,3 миллиард сўмлик акцияларини сотиб олганди.

Шунингдек, 2021 йил 29 октябрь куни Ойбек Турсунов “Капиталбанк” акциядорлик тижорат банки устав капиталидаги 34,10 фоиз акцияни сотиб олган. Шу билан банкдаги у эгалик қиладиган жами акциялар 50 фоизга етганди. Фонд биржаси сайтида харид нархи бўйича маълумотлар келтирилмаган.

Битимдан сўнг банкда Ойбек Турсунов эгалик қиладиган акциялар сони 164 миллион 927 890 тага етган.

Насиб қилса: