Дэвид Теннант 2006 йилда Лондонда вафот этган собиқ КГБ ва ФСБ ходими Александр Литвиненконинг заҳарланиши ҳақидаги инглиз сериалида бош рольни ўйнайди. Daily Mirror бу ҳақда ITV телеканали ишлаб чиқараётган сериал муаллифларига таяниб ёзади.

Америкалик актриса Маргарита Левиева Александр Литвиненконинг рафиқаси Марина ролида пайдо бўлади. Сериалнинг бошловчиси «Люпен» фильмида ишлаган Джордж Кэй бўлади.

Дэвид Теннант инглиз сериалида Александр Литвиненконинг ролини ўйнайди
Александр Литвиненко

— 2006 йил охирида Литвиненко ўз қотиллигининг тирик гувоҳига айланди. У охирги кунларни полицияга ўзи билан бўлган воқеа тафсилотларини айтиб ўтди. Полиция ходимлари ва Александрнинг беваси Маринанинг гувоҳлигини тасдиқлаш учун ўн йил керак бўлди, — деди Кэй.

Бундай ҳикоя устида ишлаш «шараф» эканлигини қўшимча қилди.

Дэвид Теннант «Доктор Кто» ва «Броадчерч», «Джессика Джонс» ва «Благие знамения» фильмларидаги рольлари билан танилган.

Британия ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, Буюк Британиядан сиёсий бошпана олган ва разведка билан ҳамкорлик қилган Литвиненко собиқ разведка ходими Андрей Луговой ва тадбиркор Дмитрий Ковтун билан учрашув чоғида қўшилган радиоактив полоний-210 моддаси билан заҳарланган. Давлат думаси депутати бўлган Луговой, Ковтун ва Россия расмийлари Литвиненконинг ўлимига алоқаси борлигини рад этишди.

Насиб қилса: