Ижтимоий тармоқларда “Янги Ўзбекистон” боғидаги монументларнинг бўёқлари кўчгани ва йўллар ёрилгани акс этган суратлар тарқалди. Ҳолат юзасидан боғ маъмурияти ва Қурилиш вазирлиги муносабат билдирди.

“Янги Ўзбекистон” боғи объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш дирекциясининг «Gazeta.uz»га берган изоҳида айтилишича, монументнинг айрим безак қисмлари гипсдан тайёрланган ва улар вақтинчалик ҳисобланади.

“Янги Ўзбекистон” боғидаги монументларнинг бўёқлари кўчиб, йўлаклар ёрилди. Боғ қурилишига 200 млрд сўмга яқин маблағ кетган
Фото: Telegram / “Dela tonkiye”

Қурилиш вазирлиги эса стелла мажмуасига ишланган барельефнинг бронза кўриниши деярли 80 фоиз тайёр ҳолатга келтирилгани ва тез кунларда стелла мажмуасига олиб келиб ўрнатилишини маълум қилди.

“Ижтимоий тармоқларда ишлар сифатсиз қилинган дейилмоқда. Аслида сифатсиз эмас, гипс вариантда турибди. Ёмғир, қор таъсирида устидаги бўёқлари кўчган, лекин гисп варианти турибди. Ҳозирда бронзага кўчириш жараёни жадаллик билан кетмоқда. Уни олиб келиб ўрнатилганидан кейин гипс олиб ташланади ва бронза вариантида ундай ёмон кўриниш юз бермайди”, — деган ҳайкалтарош Шоҳрух Ўрозов.

Тармоқларда тарқалган расмлар, шунингдек, боғдаги тротуарларга ҳам зарар етгани ҳам акс этганди. “Янги Ўзбекистон” боғи маъмурияти вакили Миржалил Мирқосимов буни байрамлар вақтида йўловчилар оқими катта бўлгани билан изоҳлаган.

“Янги Ўзбекистон” боғидаги монументларнинг бўёқлари кўчиб, йўлаклар ёрилди. Боғ қурилишига 200 млрд сўмга яқин маблағ кетган
Фото: Telegram / “Dela tonkiye”

Маълумот учун, пойтахт ва Тошкент вилояти чегарасида жойлашган “Янги Ўзбекистон” боғи 2021 йилнинг 31 августида — Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишлаб очилган.

«Gazeta.uz» нашрининг ёзишича, «Янги Ўзбекистон» боғи ва «Истиқлол» мажмуаси қурилишининг пудратчиси, давлат харидлари портали маълумотларига кўра, “Mimar Group” ҳисобланади. Қурилиш-монтаж ишлари қиймати, давлат харидлари порталидаги иккита лотга мувофиқ, мос равишда 146,5 миллиард ва 47,8 миллиард сўмга баҳоланган.

Насиб қилса: