Россиянинг асосий кўнгилочар каналида телевидение тарихидаги энг йирик “Ўйин” (“Игра”) “ультраоригинал” номга эга юмористик шоуси бошланди. ТНТ каналининг амалдаги юлдузлари ва номлари таниш бўлмаган қизиқчилардан ташкил топган 12 та жамоа 30 миллион рубллик соврин учун кураш олиб боради. Улар орасида Қозоғистоннинг “Остона” ва маълум сабабларга кўра бизга яқин бўлган “Камизяк” жамоалари бор. Биринчи дастур ўтган ҳафта охирида эфирга берилди ва бир хил даражада ҳайрат ҳамда англашилмоқчиликларни келтириб чиқарди.

Сўнгги йилларда фақат бефарқларгина КВН томон турли тошларни отишдан тийилишди. Жумладан, “Камеди клаб продашкн” резидентлари ва Labelcom компанияси. Кўринишидан гўё, юмор бобида мусобақалашадиган қувноқлар ва зукколар жамоаси ҳақидаги шоу жанри ўзининг манфаатларидан чекингандек туюлди. Шуниси қизиқки, ТНТ нафақат форматни қайта тиклашга қарор қилди, балки бутун жамоалар таркибини Масляковлар оиласидан ўтортиб олди.

Шундай қилиб, “Союз” ва “Камизяк”лар саҳнага қайтишди; “Ёмон компания” бир нечта янги иштирокчилар билан “Красноярск терма жамоаси” номи остида чиқишлар қилди, “Ярослав Гашек номидаги момиқлар” эса “Момиқлар” ансамблига айланади. Ягона хорижликлар фақат бизнинг ватандошларимиз – “Остона” бўлди, унинг таркибига “Спарта”, “Қозоқлар”нинг аъзолари ва Comedy Battle шоусининг финалчилари кирди. “Ўйин”га Уст-Каменогорскда туғилган Евгений Чебатков бошловчилик қилмоқда.

Савол туғилади: “Ўйин” КВНдан нимаси билан тубдан фарқ қилади?

Биринчидан, янги шоуда жамоалар ўйинни тарк этмайди, ҳатто улар олқишларсиз чиқиш қилган бўлсалар ҳам. Барча 12 жамоа мавсум охиригача курашни давом эттиради. Ғолибларни ҳакамлар ҳайъати аниқлайди – юмор фахрийлари Гарик Мартиросян ва Гарик Харламов, шунингдек, айниқса, Қозоғистонда севимли бўлган Stand Up шоуси резидентлари Нурлан Сабуров ва Юлия Aҳмедова. Чиқишлар охирида ҳакамларнинг ҳар бири жамоалардан бирига овоз беради; овозлар мавсум давомида жамланади.

“Ўйин”: ТНТ “кашф қилган” КВН

Бундан ташқари, ҳар бир жамоа томошалар пайтида фақат бир марта саҳнага чиқади, яъни танловлар учун бўлиниш йўқ. Aслида барча жамоалар КВНдан таниш бўлган “Саломлашиш” шартини ўйнаб берадилар. Шунингдек, “Ўйин”да қатъий қоидалар йўқлиги, жамоанинг вазифаси томошабинларни ҳар қандай жанрда кулдириш эканига алоҳида урғу берилган. Энг ажабланарлиси шундаки, барча жамоалар аввалги КВН усулларидан фойдаланишга қарор қилишди.

Шунингдек, “Ўйин”да шартли “Янги мактаб” ва “Эски мактаб”га бўлиниш юз берган. Тушунарсиз ҳолат шундаки, “Остона” қандай асосда “Янги мактаб”га тааллуқли бўлиб қолган, ахир унинг деярли барча аъзолари 2017 йилда КВН олий лигаси чемпиони бўлишган. Шунингдек, Comedy Battle еттинчи мавсумининг икки карра ғолиби ва энг машҳур “Кейин нима бўлди?” юмористик шоуси бошловчилари “Лена Кук” жамоаси ҳам “янгилар” сафида экани ҳам ғалати.

Айни пайтда, Stand Up резидентлари Aлексей Шербаков, Расул Чабдаров, Иван Aбрамов ва Comedy Battle ғолиби Филипп Ворониндан иборат “Бизнинг жамоа” деб номланган тўртлик ҳам “Эскилар” тоифасида саҳнага чиқишган.

“Ўйин”: ТНТ “кашф қилган” КВН

Аслида, юқорида айтиб ўтганимиздек, “Ўйин”да ҳеч қандай қоидалар мавжуд эмас, шунинг учун “мактаблар”га бўлиниш масаласига риторик тарзда қараш мумкин.

Қизиғи, шоунинг асосий муаммоси айнан шунда намоён бўлади. Aниқ белгиланган мавзу ёки чекловларнинг йўқлиги парадоксга олиб келди. Бир томондан, истисносиз барча КВН стандартларидан фойдаланмоқда, лекин “Союз” ва “Камизяк” каби жамоалар битирувчилар учрашуви каби қандайдир махсус лойиҳани ўйнаётганга ўхшайди. Янги жамоалар эса ўзларини Премер-лига саралаш ўйинларидагидек ҳис қилишмоқда. 

Дарвоқе, томошабин янги иштирокчиларга тезроқ мослашиши учун продюсерлар номаълум гуруҳларни таниқли қизиқчилар ва канал юзлари билан кучайтиришга қарор қилишди. Масалан, биринчи кўрсатувдаги энг заиф жамоа деб топилган “Aёллар терма жамоаси”нинг таркибига “Aёллар стендапи” резиденти Варвара Шербакова, “Бирлашган жануб” таркибига “Очиқ микрофон” финалчиси ва Stand Up резиденти Валентин Сидоров қўшилди.

Хулосага келадиган бўлсак, диққат, барчаси аёнлашиб қолди!

Биринчи “Ўйин” натижаларига кўра, етакчи сифатида тўртта жамоа пайдо бўлди (айтмоқчи, ҳакамлар ҳайъати аъзолари битта жамоага такрор овоз бера оладими, йўқми, ҳозирча номаълум) – “Камизяк”, “Красноярск терма жамоаси”, “Бизнинг жамоа” ва “Остона”. “Эски мактаб”нинг етакчилиги аниқ бўлиб қолди, юқорида айтиб ўтганимиздек, тажрибали қозоғистонлик комедиячилар “янгилар” рўйхатига киритилганига қарамай. Биринчи шоуни “янги туғилганларни дўппослаш” деб аташ мумкин ва вазиятни ўзгартира оладиган зарур аломатлар ҳозирча кўзга ташланмаяпти.

Муаллиф: Карим Кадырбаев

Таржимон: Нодир Махмудов

Насиб қилса: