Тошкентда молиявий пирамида ташкил қилган украиналик фуқаро қамоққа олинди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг маълум қилишича, 2020 йилнинг 15 январь куни Украинанинг 29 ёшли фуқароси М.М. бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, Тошкентда “Golden Cash story” МЧЖни таъсис этган.

Корхонанинг асосий фаолияти улгуржи савдо амалга ошириш бўлса-да, ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот-ташвиқот уюштириб, ушбу корхонага тилла ва кумуш буюмларини инвестиция тариқасида киритганларга ҳафтасига 2,3 фоиз, йилига 40 фоиздан 262 фоизгача даромад бериб бориш билан қизиқтирган. Натижада минглаб фуқаролардан 100 АҚШ долларидан 10 000 АҚШ долларигача бўлган нархдаги тилла ва кумуш буюмларни қўлга киритишган.

Корхонанинг банк ҳисобварағида қарийб 1,1 миллиард сўм, раҳбарнинг пластик карточкасида 2,4 миллиард сўм маблағ бўлган.

Маълум бўлишича, фирибгарлар нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни МДҲ давлатларида ҳам фаолият юритган.

Таъкидланишича, жабрланганлар, асосан, Тошкент шаҳри, Фарғона, Андижон, Наманган, Қашқадарё, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қарақалпоғистон Республикасидан бўлган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Насиб қилса: