Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи Алия Назарбоева мамлакатда содир бўлган тартибсизликлардан сўнг аҳолига мурожаат қилиб, отасини қўллаб-қувватлаганларга ташаккур изҳор этди.

Facebook саҳифасидаги мурожаатда Алия Назарбоева мамлакатда содир бўлган воқеалардан ҳавотирда эканини айтиб, тартибсизликлар давомида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.

“Барчамиз учун шафқатсиз бўлган бу сабоқ тарихимиздаги сўнггиси бўлишига умид билдираман. Сизга қўллаб-қувватлаган сўзларингиз учун ҳам раҳмат айтаман. Айни дамда отамни маънавий қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат айтаман, у шу кунларда турли вилоятлар аҳолисидан кўп хабарлар олмоқда”, дея қўшимча қилган у ўз саҳифасида.

Алия Назарбоева бир қатор бизнеслар билан шуғулланиши, кино суратга олишлари билан танилган. Собиқ президентнинг кенжа қизи ҳозирда 41 ёшда.

Маълумот учун, Қозоғистонда 2 январь куни авж олган тартибсизликлардан кейин Назарбоевлар оиласи ҳеч қаерда кўриниш бермади. Аммо Нурсултон Назарбоевнинг матбуот котиби у пойтахтда эканини айтган.

Насиб қилса: