Беларусь президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонни Қозоғистондаги вазият такрорланишидан “огоҳлантирганди”. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков мамлакат бундай суҳбатларда қатнашмаслигини маълум қилди, дея хабар берди “ТАСС”.

“Тўғриси, бу Минск ва Тошкент ўртасидаги мулоқот мавзуси ва шу нуқтаи назардан биз суҳбатларда иштирок этмаймиз”, — деган Кремль матбуот котиби журналистларнинг саволига жавобан.

Маълумот учун, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ)га аъзо давлатлар раҳбарлари 10 январь куни навбатдан ташқари йиғилиш ўтказган. Унда сўзга чиққан Беларусь президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонни Қозоғистондаги вазиятдан “сабоқ чиқаришга” чақирганди. Аввалроқ унинг гапларига эса хорижлик мутахассислар қўшилмагани ҳақида хабар берилганди.

Насиб қилса: