“Толибон” томонидан тайинланган Афғонистон мудофаа вазири Муҳаммад Ёқуб Ўзбекистон ва Тожикистонни мамлакатдаги нотинчлик вақтида афғонистонликлар томонидан олиб ўтилган самолётларни қайтаришга чақирди. Бу ҳақда “8am.af”га таяниб, “Regnum” хабар берди.

Вазирнинг сўзларига кўра, бу самолётлар мамлакат мулки ва улар қайтарилиши керак.

“Биз бу машиналарнинг ҳар бир заррасини ўзимизники деб ҳисоблаймиз. Ҳеч кимнинг бизнинг вертолётларимизни ушлаб туришга ҳаққи йўқ”, — деган у.

Унинг қўшимча қилишича, бу мамлакатлар толибларнинг «сабрини синаб кўрмаслиги ва тегишли чоралар кўришга мажбурламасликлари керак». Муҳаммад Ёқуб мамлакат кучсизлигини тан олган, лекин ожиз эмаслигини айтган.

Муҳаммад Ёқубнинг таъкидлашича, Тожикистон ва Ўзбекистон вазиятни ҳал қилгани маъқул, чунки “Толибон” кутишдан чарчаган. Агар шундай бўлмаса, “Толибон” ҳукумати вазиятга қараб муносабат билдиришидан огоҳлантирди.

Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, собиқ ҳукумат парчаланганидан кейин Ўзбекистон ва Тожикистонга 40 дан ортиқ вертолёт етказилган. Аниқлик киритилишича, Афғонистон Ислом Республикаси режими ағдарилишидан олдин мамлакатда 164 та жанговар самолёт бўлган бўлса, ҳозирда атиги 81 та қолган. Уларнинг аксарияти минтақанинг бошқа давлатларига олиб кетилган.

Насиб қилса: