Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари 10 январь куни Қозоғистондаги тартибсизликларга бағишланган йиғилишини ўтказди. Унда Беларусь президенти Александ Лукашенко Ўзбекистонга «маслаҳат» берди.

“Қозоғистондаги вазиятдан, аввало, Ўзбекистон ҳушёр бўлиши керак. Акс ҳолда, биздаги маълумотларга кўра, тўполон ташкилотчиларининг нигоҳи, жумладан, Ўзбекистонга қаратилган”, — деган Беларусь раҳбари ўзининг нутқида.

Беларусь президентининг гаплари ўзбекистонлик фаолларда норозилик келтириб чиқарди. “Дарё” хорижлик мутахассислардан ушбу воқеа юзасидан изоҳ олди.

Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти марказининг етакчи мутахассиси Станислав Притчиннинг сўзларига кўра, Ўзбекистондаги вазият Қозоғистондагидан тубдан фарқ қилади.

“Масалага глобал ёндашадиган бўлсак, албатта, вазиятга таъсир кўрсатиш мумкин. Аммо Ўзбекистонда амалдаги вазият Қозоғистондагидан тубдан фарқ қилади: у ерда Қозоғистонда кузатилгани каби бирор сиёсий қарама-қаршиликлар кузатилмаяпти”, — деди Притчин.

Притчиннинг фикрича, Ўзбекистонда вазият стабил: барча қарорлар баъзида жамоатчилик фикрини инобатга олмаган ҳолда қабул қилинса-да, улар халқ ҳаётини инобатга олган ҳолда қабул қилинади ва адекватдир.

Шунингдек, нашр собиқ ҳиндистонлик дипломатнинг ҳам бу бўйича фикрларини келтирган. Винод Кумарнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Россия ёки Хитой билан чегарадош эмас, мамлакат ўзини ўзи таъминлай олади. Лукашенконинг сўзлари эса шунчаки Ўзбекистонни КХШТга аъзо қилишга қаратилган “таклиф”дир.

“Унинг сўзлари — Ўзбекистонни КХШТга аъзо қилишга қаратилган ‘таклиф’”. Хорижлик экспертлар Лукашенконинг Ўзбекистонга берган “маслаҳати”га муносабат билдирди
Скриншот: Twitter
Насиб қилса: