Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни 60 фоизга қисқартирди. Бу ҳақда маҳаллий энергетика компанияси — Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) маълум қилди.

DABS Ўзбекистон расмийларига иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, бунга мамлакатдаги «Толимаржон» подстанциясидаги техник носозлик сабаб бўлган. Муаммо икки–уч кун ичида ҳал қилиниши қайд этилган. Айни пайтда Ўзбекистон томонидан электр таъминотидаги узилишлар туфайли 16 вилоятда электр энергиясида муаммо юзага келган.

Афғонистон саноатчилар ассоциацияси раҳбари Жаббор Сафийнинг айтишича, электр таъминотидаги узилишлар корхоналарнинг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ DABS Ўзбекистон билан 2022 йилга мўлжалланган электр энергияси импорти бўйича шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эди. Келишувга кўра, Афғонистон томони йилига икки миллиард киловатт-соат электр энергияси олади.

Битимнинг умумий қиймати тахминан 100 миллион долларни ташкил этган.

Маълумот учун, Афғонистонга етказиб бериладиган электр энергиясининг ярми Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистондан келади. Шунингдек, мамлакат ғарби электр энергиясини Эрондан олади.

Насиб қилса: