Ўзбекистонда 12 ёшдан ошган болаларга COVID-19га қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий эмлашга рухсат берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош давлат санитария врачи ва Миллий техник иммунологик экспертиза қарорида айтилган.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги 28 сентябрь куни 12-15 ёшли болаларда Pfizer вакцинасининг клиник синовлари натижалари вакцинанинг юқори самарадорлиги ва хавфсизлигини кўрсатганини э’лон қилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 12 ёшдан ошган болалар ва ўсмирларга Pfizer эмлашни тавсия қилди.

13 сентябрь куни Американинг Pfizer компанияси ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Pfizer/BioNTech вакцинасининг 1 200 000 дозаси Ўзбекистонга етказиб берилди.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш кампанияси 1 апрельдан бошланди.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда 19 969 345та эмлаш дозаси ишлатилган. 4 283 645 киши тўлиқ эмланди.

Насиб қилса: