Ўзбекистонда букмекерлик идораларининг 10дан ортиқ сайтларига кириш чекланган. Бу ҳақда монополияга қарши қўмита ҳузуридаги исте’молчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги матбуот хизмати хабар берди. Блокланган сайтлар рўйхати кўрсатилмаган.

— Букмекерлар иши ноқонуний бўлишига қарамай, онлайн букмекерлар бозори интернет орқали фаол ривожланмоқда, — дейилади агентлик хабарида.

2019 йил декабрь ойида президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 1 январьдан Ўзбекистонда букмекерлик идораларини очишга рухсат берувчи фармонни имзолади.

Сентябрь ойи ўрталарида Олий Мажлис ҳузуридаги қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти букмекерлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Насиб қилса: